Кеча Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 698 нафарга. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

20 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121329 (+698) нафарни ташкил этмоқда. Бу 2021 йил бўйича энг катта кўрсаткич.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 87 нафари Жиззах вилоятида,
  • 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 32 нафари Наманган вилоятида,
  • 65 нафари Самарқанд вилоятида,24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 84 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 58 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 79 нафари Тошкент вилоятида,
  • 110 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.


Ушбу ҳолатларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, 20 июль куни давомида 478 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча касалликдан соғайганлар жами 116009 (+495) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 810 нафарни ташкил қилди.