20 июлдан Ўзбекистонда умумий овқатланиш пунктларидан овқат етказиб бериш хизматлари иш вақтига чекловлар ўрнатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу хизматлар фақатгина 8:00 дан 23:00 оралиғида ишлашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 20 июлдан бошлаб умумий овқатланиш объектлари — ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди.