«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда уйда тайёрласа бўладиган музқаймоқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Қаймоқли музқаймоқ


Мана бундай қаймоқли музқаймоқни тайёрлаш жуда ҳам осон — махсус идиш ҳам, мунтазам аралаштириб туриш ҳам шарт эмас. 3 хил масаллиқ ва натижаси сизга шубҳасиз ёқади.

Резавор мевалардан тайёрланган музқаймоқ


Бу музқаймоқнинг яхши томони шунда-ки, у вазнингизнинг ошиб кетишига сабабчи бўлмайди. Бананларнинг музлатилиши сабабдан ҳам, музқаймоқ кремсимон таъмга эга бўлади. Резавор мевалардан хоҳлаганингизни солишингиз мумкин.

Йогуртли музқаймоқ


Резавор мевалар, йогурт ва асал солиб тайёрланиладиган бу музқаймоқ нафақат мазали, балки жуда фойдали ҳамдир.

Шафтолили музқаймоқ


Шафтолили музқаймоқ ҳам худди қолганларига ўхшаб, уй шароитида тез ва осон тайёрланади. Aгарда рецепт тўғри танланса, бу жараён янада осон кечади.

Шоколадли музқаймоқ


Ушбу рецепт бўйича тайёрланган музқаймоқ жуда нозик ва мазали бўлиб чиқади. Уни олдиндан тайёрлаб қўйиб, сўнгра исталган пайт дастурхонга тортишингиз мумкин.

Банан ва резавор мевалардан музқаймоқ


Банан ва резавор мевалардан тайёрланиладиган бу музқаймоқ жуда мазали бўлиб, ишонинг, ҳеч бир машҳур брендли музқаймоқ унга тенглаша олмайди.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15