Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

У 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Абдумажид Муллажонов 2019 йилдан 2021 йилнинг январь ойига қадар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Январь ойида у Олмазор тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Маълумот учун, Абдумажид Муллажонов Ўзбекистон Марказий банки собиқ раиси, марҳум Файзулла Муллажоновнинг ўғли эди.

«Газета.uz» манбаларининг маълум қилишича, Абдумажид Муллажановнинг ўлимига миокард инфаркти сабаб бўлган.