Чироқчида ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди, дея хабар бермоқда «Nasaf TV» телеканали.

Ҳодиса 12 июль куни соат 09:20 лар атрофида Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган Еттитом-Қарши йўлининг 53-километрида содир бўлган.

Фото: «Nasaf TV» телеканали

Ушбу йўлда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-1 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 билан тўқнашган.

Оқибатда ҳар иккала машина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Nexia-1 да йўловчи сифатида кетаётган она-бола, Nexia-2 да эса бир нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.