16 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати. У ушбу вазифада 2019 йилдан буён фаолият юритиб келаётган эди.

Жавоҳир Қудратов 1983 йил 12 ноябрда Шаҳрисабз туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Ўзбекистон миллий университетларини тамомлаган.

Тошкент халқаро радиоси, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, «Қашқадарё» — «Новости Кашкадарьи» газеталари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотларда фаолият олиб борган.