Германиянинг ғарбий қисмида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин юздан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Рейнланд-Пфальц федерал ерида камида 63 киши, Шимолий Рейн-Вестфалияда камида 43 киши вафот этган. Бельгия, Люксембург, Франция ва Голландия билан чегараларга яқин бўлган бу икки мамлакат табиий офатдан энг кўп зарар кўрди, дея хабар бермоқда Meduza Focus маълумотларига таяниб.

Бедарак йўқолганлар тўғрисида бир-бирига қарама-қарши бўлган хабарлар мавжуд. 15 июль куни тошқин юз берганида, икки федерал ҳудудда офат зонасида ўнлаб одамлар бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик, Рейнланд-Пфальцдаги Арвайлер тумани маъмурлари 1300 га яқин одам бедарак йўқолганлигини эълон қилишган.

Ҳудудда мобил алоқа мавжуд эмас, шунинг учун расмийларнинг сўзларига кўра, одамлар қаерда эканликлари ҳақида хабар бера олмаяпти.

Сув тошқини туфайли бутун Германия бўйлаб ўтадиган A1 автобани қисман қулаб тушган. Эрфтштадт-Блессем ҳудудида йўлнинг 40 метрли қисми дарёга қулаган. Ўша пайтда унда машиналар бўлмаган. Эрфтштадт-Блессемда бир нечта уйлар ва тарихий қалъа зарар кўрган. Арвайлер туманида баъзи кўприклар қулаган,айримларидан ўтишнинг иложи йўқ. Уларни вақтинча иншоотлар билан алмаштирилиш режалаштирилган.

Рейнланд-Пфальц федарал ери маъмурияти бузилган йўллар, кўприклар ва бошқа иншоотларни таъмирлаш учун 50 млн евро ажратди. Шимолий Рейн-Вестфалия округи ҳукумати ҳам бунга тайёрланмоқда.

Шимолий Рейн-Вестфалия бош вазири, Германия Федератив Республикаси канцлери номзоди Армин Лашет воқеани «тарихий миқйосдаги тошқин» деб атади.

Синоптикларнинг тахмин қилишича, яқин кунларда Германияда яна ёмғир ёғиши мумкин. 17−18 июль кунлари Бавариянинг жануби-шарқида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда.