Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони хориждаги ўқишини 6000 доллар эвазига кўчиртириб беришни ваъда қилган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Маълумотларга кўра, фуқаро Т.И. фуқаро Ш. нинг ишончига кириб, унга Қирғизистоннинг Ўш давлат университетини 1-курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб бериб, кейинчалик юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўқишини Тошкент тиббиёт Академиясига кўчиртириб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.