Энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин 59 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.

Руслан Мубаракшин 1962 йилда таваллуд топган.

У меҳнат фаолиятини 1985 йилда «Энергия» бирлашган диспетчерлик марказида электромонтёрликдан бошлаган.

2001−2017 йиллар оралиғида «Ўзбекэнерго» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда турли лавозимларда ишлаган. Руслан Мубаракшин 2017−2019 йилларда «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари, 2019−2021 йилларда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси, 2021 йил февралдан ҳозирга қадар «Чирчиқ трансформатор заводи» AЖ бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.