10 июль куни АОКАда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида адлия вазири Русланбек Давлетов жамоат жойларида «ибодат либоси» тақиқи бекор қилинганига изоҳ берди.

«Бу тарихан ҳам, яқин келажакда ҳам, яқин ўтмишимизда ҳам амалиётда қийинчиликарни келтириб чиқараётганди. Мен эслайман, 5−6 йил аввал бошқа ташкилотда ишлаган вақтимизда ишчи гуруҳда ибодат либоси нима эканлигини тушунтириш бўйича топшириқ олганмиз. Кўп экспертлар келган. Бошида биз ўзимизга бу терминнинг тарифини тезда ёзиб ташлаймиз, деб амин бўлганмиз. Кейин биз уни таҳлил қилишни бошлаганимизда, жуда қийналганмиз», — дейди у.

Вазирнинг таъкидлашича, ишчи гуруҳ «боши берк кўчага кириб қолган» ва ушбу терминга аниқ таъриф беролмаслигини тан олган.

«Бу 5−6 йил олдин эди. Ўша вақтларда қонунни қайта кўриб чиқишга уринишлар бўлмаган. Фақат шу ибодат либоси билан муаммо бор эди. Бу ушбу концепцияни аниқ белгилаш ва аниқ тақиқни киритиш нуқтаи назаридан вазифа эди. Яъни, бу осонлаштиришда эмас, балки мавжуд тақиқнинг аниқлигини аниқлашда эди», — дея қўшимча қилди адлия вазири.

Русланбек Давлетов шу сабабли ушбу атамадан воз кечишга қарор қилинганлигини таъкидлади.

«Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, деҳқонларимиз яктак (узун, ёзда очиқ эркаклар кўйлаги олдида — таҳрир) кийганликлари учун жавобгарликка тортилган ҳолатлар бўлган. Бунга рамзий кийим сифатида қарашган. Энди бу амалиёт тўхтатилди», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184−1-моддасига (Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши) биноан, Ўзбекистон фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.