Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда нонушта учун тайёласа бўладиган егуликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Пишлоқ ва кўкатли дангаса пирожкалар


Ушбу пирожкалар хамиртурушсиз тайёрланиб, жуда юмшоқ, хушбўй ва мазали бўлиб пишади. Бундай хамир билан сиз ҳар қандай начинкали пирожка тайёрлашингиз мумкин.

«Нуқта-нуқта"ли қуймоқлар


«Нуқта-нуқта"ли ноодатий қуймоқлар — исталган қийма билан мос келадиган ажойиб десертдир. Бундай қуймоқларни тайёрлаш эса жуда ҳам осон.

Нонушта учун тез тайёр бўладиган пирог


Ушбу тез тайёр бўладиган пирог — нонушта учун жуда қулай ва кам вақтни талаб қилувчи, жуда мазали егуликдир.

Товуқ ва пишлоқли слойкалар


Биз тўйимли ва иштаҳаочар бўлган, товуқли слойкалар тайёрлашингизни маслаҳат берамиз. Aгар начинкани яна майин пишлоқ ва кўкат билан тўлдирса, улар янада мазали бўлади.

Помидор ва пишлоқли французча тостлар


Французлар нонуштага нафақат круасан, балки мазали тостлардан ҳам истеъмол қилишади. Сизлар билан мазали ва тез тайёр бўладиган нонушта рецепти билан бўлишамиз.

Картошка солиб пиширилган лавашли найчалар


Мазали лавашли найчалар рецептини тақдим этамиз. Уларни кетчуп ёки хоҳлаган соус билан бирга тортишингиз мумкин.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15