10 июль куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 07:14да Тожикистоннинг шарқий қисмида, Тожикистонобод вилояти ҳудудида зилзила содир бўлди. Зилзила чуқурлиги 10 км, кучи 5,9 баллни ташкил этди. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси хабар берди.

Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси қўмитаси зилзила Душанбедан 165 км шимолий-шарқда, Рашт минтақасидан 21 км шарқда содир бўлганлигини маълум қилди. Зилзила кучи эпицентрида 5−6 балл, Душанбе шаҳрида эса 2−3 баллни ташкил этди.

Зилзила натижасида Тожикобод вилоятининг Бўстон қишлоғининг беш нафар фуқароси ер остида қолиб, вафот этди, яна икки вояга етмаган бола жароҳат олди. Шунингдек, 19 та турар-жой бинолари зарар кўрди (видео).

Жабрланган оилалар вақтинчалик уй-жой, бирламчи тиббий ёрдам ва иссиқ овқат билан таъминланди.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Термиз ва Қашқадарё вилоятларида ҳам 3 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.