Давлат божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди, дея хабар бермоқда «Нигоҳ» телеграм-канали.

Маълум қилинишича, Нодир Мусамухамедов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар у Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи эди.

Нодир Мусамухамедовнинг ўрнига мазкур лавозимга Шовкат Салихов тайинланди.