Давлат мулкини 1 сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди

Президент фармони билан давлат мулкини 1 сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди. Объектлар савдоларга бозор нархларида чиқарилади. Мол-мулк сотилганидан кейин ҳудудлар ва давлат бюджети ихтиёрида қоладиган маблағлар улуши 73 фоиздан 87 фоизгача оширилди.

Давлат божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Нодир Мусамухамедов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хонадонида пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади

2022 йил 1 январдан ҳўл пилла ҳосилининг 1 кг учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади. Бундан ташқари, қоракўлчиликни янада ривожлантиришга 200 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

Саудия тараққиёт жамғармаси Ўзбекистон мактабгача таълим соҳаси учун қарийб $11 млн ажратади

Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия тараққиёт жамғармаси ўртасида мактабгача таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 10,9 млн АҚШ доллар эквивалентидаги кредит битими имзоланди.

Ўзбекистоннинг жаҳон хайрия индекси бўйича рейтинги деярли икки бараварга ошди

2020 йилда Ўзбекистон хайрия индекси (World Giving Index) жаҳон рейтингида 53-ўриндан 29-ўринга кўтарилди. Пандемия шароитида одатда биринчи ўнталикка кирадиган мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Канада, Нидерландия) ўрнига Индонезия, Кения ва Нигерия юқори ўринларни эгаллади. Мутахассислар ушбу мамлакатларда хайрия ёрдамининг кўпайишини камбағал аҳоли қатламларининг аҳволи ёмонлашаётгани, шунингдек, фуқаролик жамияти ва кўнгиллилар ҳаракати фаоллашгани билан изоҳлашмоқда.

Ўзбекистон 870 млн долларлик суверен евробондларни жойлаштиради

Ўзбекистон умумий қиймати 870 млн долларга тенг бўлган евро облигацияларини иккита траншда чиқаради. Долларли транш 10 йил муддатга, сўмда кўрсатилган евробондлар эса 3 ёки 5 йилга чиқарилади, дея хабар берди молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов.

Ўзбекистоннинг Япониядаги янги элчиси тайинланди

Мухсинхўжа Абдурахмонов Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

Охирги 4,5 йилда коррупция жиноятлари оқибатида 3,2 трлн сўмлик зиён етказилган

Охирги тўрт ярим йил ичида 9546 нафар шахс турли кўринишдаги коррупцион жиноятларни содир этган. Бунинг оқибатида давлат ва фуқаролар манфаатларига 3 трлн 200 млрд сўмга яқин зиён етказилган.

Давлат хизматчисининг хорижда кўчмас мулки бўлса, январгача уни йўқотиши керак — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат хизматчиларининг хорижда мол-мулкка эга бўлиши 1 январдан тақиқланишини эслатиб, бунда ушбу давргача давлат хизматида бўлган пайтда орттирилган мулк ҳам инобатга олинишини таъкидлади. «Агар бўлса, январгача йўқотиш керак унақа мулкини. Мерос бўлиб қоладиган бўлса ҳам, у меросни сотиб ёки хадя бўладиган бўлса, уни ҳам ўзидан бегоналаштириши керак», — деди у.

Коррупционерларга жазони ўташда енгиллик берилмайди — Олий суд

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг қайд этишича, қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали коррупционерларга жиноий жазони ўташда енгиллик берилмайди. Масалан, коррупцион жиноятни содир этганлар муддатидан олдин озодликка чиқарилмайди, уларга тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилмайди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Электр таъминотидаги узилишлар бизнесга қандай таъсир кўрсатмоқда?

Сифати бузилган маҳсулотлар, оч қолган мижозлар ва ишлаб чиқаришда йўқотилган кунлар. «Газета.uz» тадбиркорлардан электр таъминотидаги узилишлар иш фаолиятига қандай таъсир кўрсатаётганини сўради.