Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши қарори билан Мухсинхўжа Абдурахмонов Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

М.Абдурахмонов 1974 йил Фарғона вилоятида туғилган. У Чико шаҳридаги Калифорния давлат университети (АҚШ) ва Отару коммерция университети (Япония) битирувчиси.

Мухсинхўжа Абдурахмонов 2004—2006 йилларда «Coca Cola Ichimligi O’zbekiston» компаниясида менежер лавозимида ишлаган. Шунингдек, 2008−2018 йилларда «MTRUSTCo. Ltd» (Япония) бош директори ҳамда 2018−2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

У мазкур тайинловга қадар 2021 йилдан Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.