Олимпия ўйинларининг очилиши икки ҳафтадан кам вақт ўтиши керак бўлган Япония пойтахти Токиода коронавирус бўйича фавқулодда вазият 12 июлдан 22 августгача жорий этилади, деб хабар бермоқда РИА Новости NHK канали маълумотларига таяниб.

Бундан ташқари, Окинавадаги фавқулодда режим ва яна тўртта префектура — Осака, Сайта, Чиба ва Канагавада кучайтирилган чоралар режими ушбу муддатга узайтирилмоқда.

Фавқулодда режим пайтида ресторан ва барларда алкоголли ичимликлар сотилиши яна чекланади, дея тахмин қилинмоқда. Шунингдек, караоке хизматига тақиқ қўйилади. Бундан ташқари, расмийлар аҳолини ёзги таътил ва ўлганларни хотирлаш Обон куни пайтида ҳудудлар бўйлаб саёхат қилмасликка чақирадилар.

Якуний қарор пайшанба куни кечқурун бўлиб ўтадиган йиғилиш пайтида тасдиқланади. Бундан ташқари, пайшанба куни томошабинлар сонидаги чекловларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида Халқаро Олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитаси, Токио расмийлари, Япония ҳукумати ва Токио ўйинлари ташкилий қўмитасининг беш томонлама йиғилиши режалаштирилган. Ҳозирда маълум бир аренадаги ўриндиқлар сонининг 50 фоизигача, аммо 10 минг кишидан ошмаслиги белгиланган. Паралимпия ўйинлари томошабинлари тўғрисида қарор 16 июлгача қабул қилинади.