Айни кунгача Ўзбекистонда жами 4 492 365 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 680 533 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 369 932 нафарни, 3-босқич эмланганлар 441 900 нафарни ташкил қилди.

7 июлда Ўзбекистон бўйлаб 131 143 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 89 913 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 21 550, 3-босқич эмланганлар 19 680 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (554 976 доза), Фарғона вилоятида (537 255 доза), Андижон вилоятида (515 548 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 490 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 7 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114 529 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 208 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 365 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 110 041 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 760 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.