Бугун, 8 июль куни соат 14:36да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани «Қундузсуфий» МФЙда жойлашган АЁҚШ худудида ер остида жойлашган 25 тоннали сиғимда пайвандлаш ишлари олиб бораётган вақтида чақнаш содир бўлди, дея хабар қилди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Чақнаш сабаби шохобча ҳудудида пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида келиб чиққан. Воқеа жойига зудлик билан 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган ва бир нафар фуқаро термик куйиш тан жароҳатини олган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.