11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтаётган Европа чемпионатининг ярим финал учрашувлари якунига етди.

Италия терма жамоаси Испанияни пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида мағлуб этиб (ўйиннинг асосий вақтида 1:1) финалга йўл олди.

Англия эса Дания устидан қўшимча вақтларда урилган гол эвазига ғалаба қозонди — 2:1 (ўйиннинг асосий вақти 1:1).

Шундай қилиб Италия — Англия терма жамоалари ўртасида финал учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 11 июлдан 12 июлга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. Учрашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтказилади.

Фото: https://twitter.com/EURO2020