Айни кунгача Ўзбекистонда жами 4 361 222 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 590 620 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 348 382 нафарни, 3-босқич эмланганлар 422 220 нафарни ташкил қилди.

6 июлда Ўзбекистон бўйлаб 136 288 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 93 358 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 20 916, 3-босқич эмланганлар 22 014 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (535 872 доза), Фарғона вилоятида (515 597 доза), Андижон вилоятида (497 478 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 471 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 6 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114 039 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 195 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 327 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 109 676 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 758 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.