Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди, дея хабар бермоқда «Нигоҳ» телеграм-канали.

Маълум қилинишича, Нодир Муслитдинов мактабгача таълим вазирининг янги ўринбосари бўлди. Бунгача у Молия вазирлигида фаолият юритган.

Шодиёр Маматкулов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.