Бир қатор давлат органлари раҳбариятида ўзгаришлар юз берди, деб хабар бермоқда президент Администрациясига яқин бўлган «Нигоҳ» Telegram-канали.

Баходир Юсупалиев Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Фазлиддин Умаров ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари — ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Бахтиёр Атамурадов «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Акмал Мирзаев транспорт вазирининг ўрибосари лавозимидан озод этилди.

Камола Акилова маданият вазирининг ўринбосари — Маданий мерос департаменти бошлиғи лавозимидан, Козим Туляганов қурилиш вазирининг ўринбосари — Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Ўз лавозимларидан шунингдек:

Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Нуритдин Муратов ва Нодир Мухитдинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан;

Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Махмуджон Зиядуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;

Олим Хакимов Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Абдушукур Хамзаев Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори лавозимидан озод этилди.