Бугун, 7 июль куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин «Sputnik V» вакцинасини олганлиги, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов эса хитой-ўзбек вакцинасининг синовида иштирок этгани, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хитой-ўзбек вакцинаси олгани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ҳам коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар берилган эди.