Айни кунгача Ўзбекистонда жами 4 224 934 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 497 262 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 327 466 нафарни, 3-босқич эмланганлар 400 206 нафарни ташкил қилди.

5 июлда Ўзбекистон бўйлаб 141 195 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 93 129 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 24 649, 3-босқич эмланганлар 23 417 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (514 543 доза), Фарғона вилоятида (494 776 доза), Андижон вилоятида (476 845 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 496 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 5 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113 568 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония ҳолатлари статистикасини юрита бошлади. Қайд этилишича, кеча кун давомида 172 нафар кишида пневмония аниқланган.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 281 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 109 349 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 754 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.