Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида июнь ойида энергия таъминоти билан боғлиқ муаммоларга эътиборни қаратиш мақсадида Тошкент-Қарши темир йўлини тўсиб қўйган «Айратом» қишлоғида яшовчиларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди, деб хабар берди «Новости Кашкадарьи» Telegram-канали.

Маълум қилинишича, Суд фуқароларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113- (Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 201-моддалари (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан айбдор деб топган.

Туманнинг тўққиз нафар аҳолиси 15 кунлик маъмурий ҳибсга олинган. Воқеанинг қолган тўрт иштирокчиси — кекса одамлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари (1 млн 715 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг бошларида Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғи аҳолиси электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлганлиги сабаб поезд йўлини тўсиб қўйган эди. Кейин йиғилганлар билан суҳбатда туман ҳокими Хуррам Жураев қишлоққа қўшимча электр узатиш линиялари узатилиши ва янги трансформатор ўрнатилишини айтган.

Аввалроқ, поезди йўлини тўсган шахсларнинг 13 нафари судга чақирилгани, мазкур иш доирасида 50 нафар фуқарога чора кўрилаётгани ҳақида хабар берилган эди.