Айни кунгача Ўзбекистонда жами 3 969 674 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 334 502 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 279 365 нафарни, 3-босқич эмланганлар 355 807 нафарни ташкил қилди.

2 июлда Ўзбекистон бўйлаб 134 294 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 78 216 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 27 268, 3-босқич эмланганлар 28 810 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (476 353 доза), Фарғона вилоятида (459 259 доза), Андижон вилоятида (439 229 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 482 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 2 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112 130 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 395 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 108 404 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 745 нафарни ташкил қилди.