Айни кунгача Ўзбекистонда жами 3 835 380 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 256 286 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 252 097 нафарни, 3-босқич эмланганлар 326 997 нафарни ташкил қилди.

1 июлда Ўзбекистон бўйлаб 155 019 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 98 241 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 27 826, 3-босқич эмланганлар 28 952 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (458 830 доза), Фарғона вилоятида (443 652 доза), Андижон вилоятида (423 884 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 495 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 1 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 648 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 313 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 108 009 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 742 нафарни ташкил қилди.