Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси кундузги муолажа фельдшери Ғ. А. лавозимидан озод қилинди, дея хабар қилди Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Бунга тиббиёт ходимининг беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани акс этган видеоёзув сабабчи бўлди. Қайд этилишича, бўлим санитария талабларига ҳам жавоб бермаган. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу хабарни тасдиқлади ва ҳодисанинг 24 июнь куни бўлиб ўтганини маълум қилди. У билан имзоланган меҳнат шартномаси 1 июль куни бекор қилинган.

Бундан ташқари, хабарда қайд этилишича, туман юқумли касалликлар бўлимида санитария талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.