БМТ Тараққиёт Дастури ва ГЭЖ Тошкентда электробуслар сотиб олишга $3,9 млн ажратади

Тошкент учун БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси кўмагида электробуслар сотиб олиш режалаштирилмоқда. Пилот лойиҳа шаҳарда «яшил транспорт йўлагини» жорий этишни назарда тутади. Олти йиллик лойиҳанинг донорлари 3,9 млн доллар ажратдилар.

USAID қишлоқ хўжалиги соҳасида бизнес лойиҳалар танловини эълон қилди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги агробизнес соҳасидаги корхоналар учун бизнес ғоялар танловини ўтказмоқда. Унда аёллар ва ёшлар бошқарувидаги ёки уларни иш билан таъминловчи корхоналар иштирок этиши мумкин. Танловда қатнашиш учун ариза топшириш санаси 16 июлга қадар.

Авариялар натижасида 5 ойда 770 киши ҳалок бўлди

Январь-май ойларида Ўзбекистонда 2960 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 2365 киши жароҳатланган, 770 киши эса вафот этган.

Президент ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қатор чораларни эълон қилди

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган бирор касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий этиб белгиланишини маълум қилди. Шунингдек, кенгаш ва идора раҳбарларигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқланиши белгиланмоқда. Халқаро нуфузли рейтингларда минггталикка кирган олийгоҳни тугатган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади. 2021 йилнинг якунига қадар Қорақалпоғистон ва бир қатор вилоятларда ёшлар технопарклари фойдаланишга топширилади.

Ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш учун бюджетдан 60 млрд сўм маблағ ажратилади

Ёш оилаларга ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун 2 мингта квота ажратилиб, бюджетдан 60 млрд сўм маблағ йўналтирилади дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев ёшлар форумида. Уларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади. Шунингдек, «Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлда очилади

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси орқали автотранспорт воситалари ҳаракати 10 июлдан синов режимида бошланади. Лицензияли таксилар, сайёҳлар автобуси ва чет эллик делегациялар транспортларининг киришига рухсат берилади.

Шавкат Мирзиёев ҳайкаллар олдида номаъқул ҳаракатлар қилган тиктокерларни танқид қилди

Президент Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тиктокерлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлар уни ранжитганини айтиб, уларни танқид қилди. «Бу болаларнинг ота-онаси, бобо-момолари, ўқитувчи ва муаллимлари¸ қолаверса, маҳалла-кўй, ёшлар билан ишлайдиган масъул мутасаддилар қаерга қараяпти?», — деди у. Қолаверса, бу каби ҳуқуқбузарлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши маълум қилинди.

АҚШ Ўзбекистонга 131 тонналик озиқ-овқат ёрдамини топширди

АҚШ USAID агентлиги орқали Ўзбекистонга 131 тонналик озиқ-овқат ёрдамни тақдим этди. У соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасалари ҳамда эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимланади. 2021 йилдан буён қарийб 1300 тонна шундай ёрдам етказиб берилди.

Сув ва ичимлик ишлаб чиқарувчилари нима учун мажбурий маркировкадан норози? ДСҚ муносабати

Сув ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчилари маркировка бўйича синов лойиҳасини тўхтатишга чақирмоқда, уларнинг фикрича, бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Солиқ қўмитаси компаниялар хавотирларини асоссиз деб атаб, уларнинг лойиҳада қатнашиш ҳақидаги келишувни имзолаб бўлганларини маълум қилди.

Энди ноқонуний қурилиш ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш тўғрисида телеграм-бот орқали хабар бериш мумкин

Бош прокуратура томонидан «YER NAZORATI» телеграм-боти ишга туширилди. Унинг ёрдамида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш ҳамда ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш бўйича хабар бериш мумкин бўлади.

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳокимнинг қизининг тўйи ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Андижон вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, гўё ҳоким Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизининг тўйида олинганлиги тасвирланган фото ва видео лавҳаларга муносабат билдирди. Ҳокимликнинг сўзларига кўра, чиндан ҳам вилоят ҳокими қизининг тўйи бўлган, аммо тармоқларда тарқалган аксарият фотосуратлар ҳокимга алоқадор эмас.