Айни кунгача Ўзбекистонда жами 3 680 361 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 158 045 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 224 271 нафарни, 3-босқич эмланганлар 298 045 нафарни ташкил қилди.

30 июнда Ўзбекистон бўйлаб 138 919 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 83 344 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 24 730, 3-босқич эмланганлар 30 845 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (442 315 доза), Фарғона вилоятида (423 601 доза), Андижон вилоятида (408 816 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 476 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 30 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 153 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 633 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 107 696 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволанмоқда.