Тошкент шаҳар ЙҲХБга ORA IQ русумли электромобиллар фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати «Газета.uz» га. Маълумотга кўра, тажриба муддати бошқарма раҳбариятининг махсус кўрсатмаларига қадар давом этади.


Тажрибанинг мақсади ушбу транспорт воситасининг ички ишлар идораларида ишлатиладиган автоуловларга нисбатан устунлиги ёки камчиликларни ўрганишдан иборат.

Тўлиқ заряддаги қувват захираси ўртача 320−350 кмни, заряд муддати 6−7 соатни ташкил қилади.