Ташқи ишлар вазири USAID`нинг янги раҳбари билан музокаралар ўтказди

Абдулазиз Кaмилов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари Саманта Пауэр билан музокаралар ўтказди. Вазир USAID раҳбарини июль ойининг ўрталарида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» конференциясига таклиф қилди.

Мудофаа вазири барча куч тузилмаларининг жанговар шайлигини синовдан ўтказди

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида авиация, артиллерия ва батальон тактик гуҳларининг жанговар шайлиги текширилди. Вазир СУ-25 қирувчи самолётида чегарани бузиб ўтган шартли душманга авиазарба берилишини бевосита кузатди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтишини ҳамда Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳоқама қилдилар.

Жаҳонгир Отажоновнинг ҳақоратомуз видео чиқишларига ҳуқуқий баҳо берилади — Тошкент ИИББ

Жаҳонгир Отажоновнинг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз видео чиқишларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлгани сабабли, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади. Маълум қилинишича, Жаҳонгир Отажонов ўз чиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, ўзининг маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринган.

Ўзбекистон мис сотишдан $2,5 млрд даромад топмоқда, бироқ кластерлар ҳисобига фойдани оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон бугунги кунда мисдан 2,5 млрд доллар даромад кўрмоқда. Келгуси 5 йилда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 400 минг тоннагача етказиш орқали, бу кўрсаткични турдош тармоқлар билан бирга 7−8 миллиард долларга етказиш мумкин, дейилди президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда. Бунинг учун мис саноати кластерларини ташкил этиш ва бошқа чораларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

Ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозада Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда. Жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача оширилади. Шунингдек, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазо чораси киритилмоқда ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади.

МДҲ давлатлари кибертерроризмга қарши курашни мувофиқлаштириши керак — СМТИ

Кибер таҳдидларнинг трансчегаравий хусусияти минтақавий ва халқаро даражада ҳамкорлик қилишни талаб этади, дея таъкидлади Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбари Элдор Арипов МДҲ давлатларининг ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича форумида.

Идоравий норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари ўзгарди

Идоравий норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартишлар киритилди. Эндиликда ҳужжатлар лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари юзасидан коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист тўлдирилади, бир нечта идоралар фаолиятига тааллуқли НҲҲ лойиҳаси эса улар ўртасида ягона электрон тизим орқали келишилади.

Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6% га ўсади — ЕТТБ

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6% га ва 2020 йилда 6% га ўсишини прогноз қилмоқда.

UzReport TV Beeline`ни судда ютди

UzReport TV муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилганлиги даъвоси бўйича Beeline`ни судда ютди. Суднинг қарорига кўра, жавобгарга Beeline TV мобил иловасидан UzReport TV ҳамда Futbol TV телеканалларини олиб ташлаш, келгусида ушбу телеканалларни UzReport TV ахборот агентлиги билан шартнома тузмасдан намойиш этмаслик мажбуриятлари юкланди.

Тошкент шаҳар ЙҲХБга электромобиллар топширилди

Пойтахт ЙҲХБга ORA IQ русумли электромобиллар фойдаланишга топширилди. Тажрибанинг мақсади ушбу транспорт воситасининг ички ишлар идораларида ишлатиладиган автоуловларга нисбатан устунлиги ёки камчиликларни ўрганишдан иборат, дея қайд этди бошқарма.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

«Мен ватанимга кераклигимни ҳис қилдим». Президент «Ёшлар дафтари» орқали ўз ишини бошлаган қизга хонадон совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Ёшлар дафтари» орқали кредит олиб, ўз ишини бошлаган қизга мактуб йўллади. Давлат раҳбари мактубида Азиза ва унинг онасига 3 хонали уй берилишини маълум қилди.