Айни кунгача Ўзбекистонда жами 3 409 257 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 998 627 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 174 587 нафарни, 3-босқич эмланганлар 236 043 нафарни ташкил қилди.

28 июнда Ўзбекистон бўйлаб 128 521 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 65 652 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 29 293, 3-босқич эмланганлар 33 576 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (411 078 доза), Фарғона вилоятида (394 550 доза), Андижон вилоятида (379 480 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 498 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 28 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110 190 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 636 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 106 416 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 733 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3041 нафар бемор даволанмоқда.