Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистонга яна 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 6-партияси ҳисобланади.

Маълумот учун бундан аввал ZF-UZ-VAC2001'нинг: 27 мартда — 1 млн доза, 27 апрелда — 1 млн доза, 18 майда — 1 млн доза, 19 майда — 500 минг доза, 10 июнда — 1 млн доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Эртага ZF-UZ-VAC2001нинг яна 1 млн дозаси келтирилиши кутилмоқда.