MyID — бу биометрик идентификация тизими бўлиб, Ўзбекистондаги ишончли ва қулай масофали идентификациядан ўтиш усули саналади. У тезда масофали идентификациядан ўтиш имкониятини беради. Бунда сизга шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхалари ёки фотосуратларни тақдим этиш керак бўлмайди.

Ipak Yo’li Mobile иловасида MyID орқали идентификациядан ўтиш махфий ва хавфсиздир.⠀

MyID сервиси Ipak Yo’li Mobile иловаси фойдаланувчилари ва «Ипак Йўли» банкида ҳисоб рақамига эга бўлган фуқароларга идентификациядан ўтишга ёрдам беради. Бунинг учун телефон орқали биометрик идентификациядан онлайн ўтиш керак бўлади.

MyID орқали масофали идентификациядан ўтиш тизими Android платформаси учун бета-режимда йўлга қўйилди.

Идентификациядан ўтиш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:

  • MyID Ipak Yo’li Mobile иловасини янгилаш керак;
  • Ipak Yo’li Mobile иловасида MyID тугмасини «Профиль» бўлимидан излаш керак;
  • MyID тугмасидан ўтганингиздан кейин MyID иловасини ўрнатишингиз керак ва бемалол идентификациядан ўтишингиз мумкин.

Қўшимча саволлар бўйича алоқа-марказига қуйидаги рақам орқали кеча-ю кундуз мурожаат қилишингиз мумкин: (+998) 78−140−69−00.

Батафсил маълумот учун: ipakyulibank.uz

Telegram-оператор: t.me/IpakSupport

Реклама ҳуқуқлари асосида.