Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 469 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 27 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109 692 нафарни ташкил этмоқда.


Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 774 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 105 780 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3181 нафар бемор даволанмоқда.