Айни кунгача Ўзбекистонда жами 3 280 736 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 193 975 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 145 294 нафарни, 3-босқич эмланганлар 202 467 нафарни ташкил қилди.

26 июнда Ўзбекистон бўйлаб 100 180 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 66 827 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 17 034, 3-босқич эмланганлар 16 319 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (395 321 доза), Фарғона вилоятида (374 916 доза), Андижон вилоятида (366 096 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 493 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 26 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109 223 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 545 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 105 006 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 729 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3488 нафар бемор даволанмоқда.