Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда ёзги енгил салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Бодринг ва бринзали салат


Бринза ва бодрингли салат — оддий, енгил ва жуда мазали егулик бўлиб, у ҳар қандай дастурхонни безайди. Ушбу салат тўғри овқатланишга риоя қиладиган ва парҳез тутадиганлар учун мос келади, чунки у кам калорияга эга.

Сабзавотли ёрқин салат


Қизил карамнинг яхши томони шундаки, у деярли ҳар қандай салатга ёрқин рангларни қўшади. Ушбу салат дастурхонингизнинг ҳақиқий безагига айланади.

Сабзавотли енгил салат


Карам ва сабзавотларни ўзида мужассам этган ушбу салат — витаминларга жуда бойдир. Aйниқса баҳор фаслида кўпроқ ушбу салатни тайёрлаб, витаминларга тўйиниб олишингизни маслаҳат берамиз.

Маккажўхори ва сабзавотли салат


Ўзингизни сабзи, маккажўхори ва бодрингдан иборат фойдали салат билан сийланг. Бундай салат мазали ва тўйимли бўлибгина қолмай, кўплаб витаминларга ҳам бой.

Грузинча енгил салат


Грузинчадан таржима қилинганда «кўклам» деган маънони англатувчи ушбу салат ҳақиқатдан ҳам жуда мазали таъмга эга ва серсув ҳисобланади. Энг асосийси у оддий масаллиқлардан тез ва осон тайёрланади.

Бақлажон, райҳон ва ялпизли салат


Бугун бизлар хонадонингизга райҳон ва ялпиз солиб тайёрланадиган бетакрор таъмни улашувчи бақлажонли салат рецепти билан ташриф буюрамиз.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15