Айни кунгача Ўзбекистонда жами 3 114 863 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 834 230 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 112 083 нафарни, 3-босқич эмланганлар 168 550 нафарни ташкил қилди.

24 июнда Ўзбекистон бўйлаб 79 079 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 49 677 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 14 836, 3-босқич эмланганлар 14 566 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (374 330 доза), Фарғона вилоятида (362 002 доза), Андижон вилоятида (351 600 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 476 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 24 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108 184 нафарни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, айнан кеча Ўзбекистонда йил бошидан бери биринчи маротаба кун давомида энг кўп коронавирус ҳолатлари қайд этилди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 535 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 104 007 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 725 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3452 нафар бемор даволанмоқда.