Айни кунгача Ўзбекистонда жами 3 035 784 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 784 553 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 097 247 нафарни, 3-босқич эмланганлар 153 984 нафарни ташкил қилди.

23 июнда Ўзбекистон бўйлаб 61 467 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 33 349 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 13 973, 3-босқич эмланганлар 14 145 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (358 833 доза), Фарғона вилоятида (355 990 доза), Андижон вилоятида (345 117 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 442 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 23 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 107 708 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 398 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 103 472 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 723 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3513 нафар бемор даволанмоқда.