Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 974 317 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 751 204 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 083 274 нафарни, 3-босқич эмланганлар 139 839 нафарни ташкил қилди.

22 июнда Ўзбекистон бўйлаб 55 408 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 27 832 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 14 996, 3-босқич эмланганлар 12 580 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (350 361 доза), Наманган вилоятида (348 858 доза), Андижон вилоятида (337 016 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 419 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 22 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 107 266 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 528 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 103 074 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 722 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3470 нафар бемор даволанмоқда.