Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва вазир Абдуқодир Тошқулов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда янги ўринбосарлар таништирилди.

Сиёсий фанлар номзоди Комилжон Каримов вазирнинг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Раҳим Хакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Комилжон Каримов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 17 сентябридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Раҳим Ҳакимов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 28 майидан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

«Газета.uz» аввалроқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Комилжон Каримов билан интервью қилган эди (1-қисм), (2-қисм).