Ўзбекистонда санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига қабул қилишдан олдин коронавирусга тест топшириш мажбурий бўлади, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар барча дам олиш жойлари ушбу тартибга амал қилишлари лозим бўлади.

Коронавирусга ПЗР тести оромгоҳларга жойлашишдан охирги 72 соат доавмида топширилиши керак бўлади.

Олдинроқ Республика махсус комиссияси фуқароларни жамоат транспортига ниқобларсиз қўймаслик бўйича қарор қабул қилган эди.

«Газета.uz» Зангиотадаги шифохонага мурожаатлар сони 2 баробарга кўпайганлиги, шифохонага ётқизилаётган беморлар бир ярим баробарга кўпайганлиги ҳақида хабар берган эди.