Қашқадрё вилоятида Nexia автомашинаси уриб юбориши натижасида 2 нафар пиёда ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълумотга кўра, 13 июнь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида автомашина йўналишига нисбатан йўлнинг чап томонидан пиёда кесиб ўтаётган бир фуқарони уриб юбормаслик мақсадида, Nexia йўлнинг ўнг томон четига бошқарган. Натижада автомашина бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб кетган.

Машинанинг орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган М.П. бошқарувидаги яна бир Nexia автомашинаси эса йўлнинг ўнг томонидаги қатнов қисмида турган икки нафар пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

Оқибатда 2 нафар пиёда олган оғир тан жароҳатларидан ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.