Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни «Кўп қаватли уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни (ПҚ-5152) имзолади. Эътиборлиси, ҳужжат «Ўзбекистон 24» телеканалида қарор имзолангани ҳақидаги лавҳа эфирга узатилганидан уч кун ўтиб имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2022 йилнинг 1 июлига қадар Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкентдаги 15 та ҳудудни бошқарувчи ташкилотларга бириктиш бўйича лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Улар очиқ танлов асосида танлаб олинади.

180,4 минг киши яшайдиган 1227 та уй менежмент компанияларига берилган. Катталаштириш учун босинг

Саралаб олинган бошқарувчи ташкилотларга қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • Шартномага асосан барча кўп квартирали уй-жойларни бошқариш, шунингдек, якка тартибда қурилган уйларга, мулкилик шаклидан қатъи назар ташкилотларга (объектларга) коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизмтларини кўрсатиш;
  • тегишли ҳокимлик билан тузилган шартнома асосида ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
  • 24 соат мобайнида фаолият юритадиган диспечерлик ва авария вазиятларини бартараф этиш хизмати кўрсатиш.

«ТЧСЖ и как с ним жить? (Узбекистан)» (ХУЖМШ ва улар билан қандай яшаш керак? (Ўзбекистон) Facebook-гуруҳи администратори Максим Черников президент қарори (ПҚ-5152) Уй-жой кодекси (138-модда) ҳамда «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги қонун (4, 8, 22-моддалар) талабларига зид эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, уйларни бошқариш услуби умумий мажлис қарори билан танланади, очиқ танлов ўтказиладиган янги қурилган уйларда эса мулкдорлар бошқарув услубини танлай олмайдилар.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 июлдан бошлаб уй-жой мулкдорларининг ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчи, бевосита бошқарувчи томонидан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши шарт.

Кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш мазкур уй-жойларни таъмрлаш ишлари умумий смета қийматининг:

  • 30 фоизи ҳажмдаги маблуғлар мулкдорлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда мазкур маблағлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш жамғармасида кўп квартирали уй-жойларни таъмирлашни молиялаштириш учун очиладиган махсус ҳисобварағида шакллантирилади;
  • 70 фоизи ҳажмдаги маблағлар тенг улушларда республика ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Максим Черников эски — 1991 йилгача қурилган уйларни таъмирлаш дастурига қайтилаётганини таъкидлади.

«Ўшанда худди шу схема — 30/70 бўйича молиялаштирилган, бироқ мантиқан олиб қараганда, 30 фоизлик йиғимларни тўплаш учунмаҳсус ҳисобварағи очилади, бунинг ортидан йиғим ҳажми оширилиши керак, чунки энди бу 30 фоиз жорий хизмат учун ишлатилмайди», — деди у.

Мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни, шу жумладан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

«ТЧСЖ и как с ним жить? (Узбекистан)» Facebook-гуруҳи администратори ер участкалари чегаралари ва ўлчамлари мулкдорлар ва бошқарувчилар эмас, балки ерни бошқариш хизмати органлари томонидан белгиланиши таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу мулкдорларга деярли керак бўлмаган ортиқча ерларнинг эгаллаб олинишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муддатга кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинди. Бунда:

  • қурувчи томонидан мазкур вазифани амалга ошириш учун шартномага асосан бошқарувчи ташкилот жалб қилиниши ҳам мумкин;
  • биринчи икки йил ичида кўп квартирали уй-жойдаги қурувчидан ташқари мулкдорларнинг сони эллик фоиздан ошган тақдирда мулкдорлар томонидан белгиланган тартибда умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ кўп квартирали уй-жойни бошқариш усули танланади.

2022 йил 1 январдан бошлаб нотариал идоралар томонидан мулкдорларнинг бошқарувчи олдида қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, унинг миқдори уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда тегишли шартномада акс эттирилади ва янги мулкдор ушбу қарздорлик ҳақида огоҳлантирилади.

Қуйидаги масалалар бўйича умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб уй-дй мулкдорлари ёки улар вакилларининг 80 фоизидан кўпрои овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади:

  • кўп квартирали уй-жойга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш;
  • мулкдорлар амал қилиши мажбурий бўлган кўп квартирали уй-жойларда умумий мулкни бошқаришнинг талаб ва қоидаларини тасдиқлаш;
  • кўп квартирали уй-жой учун қарз ва кредитларни жалб қилиш.