Тошкентда кореялик таэквондо мураббийи ватандоши томонидан пичоқланди

Тошкентда икки нафар Жанубий Корея фуқароси ўртасида содир бўлган жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланди. Корея матбуотида марҳумнинг таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи экани хабар қилинди.

Адлия вазирлиги Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқмоқда

Адлия вазирлиги тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба — Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқмоқда. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг қабул қилиниши қонун ҳужжатларини меъёрлаштириш ва давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини қисқартиришга хизмат қилади.

«Ушбу ёдгорликлар Тошкентга бетакрор шаҳар қиёфасини бахш этади». Саида Мирзиёева пойтахтдаги панноларни сақлаб қолишга чақирди

Саида Мирзиёева «Premier Hall» кинотеатрини таъмирлаш вақтида аниқланган рассом Альфред Мазитовнинг «Кокилли қиз» панноси атрофидаги муҳокамалар ортидан шаҳардаги барча мозаик панноларни сақлаб қолишга чақирди. «Айнан ушбу ёдгорликлар Тошкентга бетакрор шаҳар қиёфасини бахш этадиган ажойиб бир рамздир», — деди у. Шундан сўнг, бино эгаси панно реставрация қилинишини маълум қилди.

Тошкентдаги дорихоналарда ноқонуний сотилаётган 63 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар аниқланди

Пойтахтнинг Учтепа ва Чилонзор туманларидаги дорихоналарида кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний реализацияси билан боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди. Шулардан жами 62 337 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланди

Самарқанддаги текстиль корхоналаридан бирида ишловчи 19 ёшли қиз тунги навбатчилик пайтида зўрланди. Вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан сиртдан қамоқка олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Президент шу ҳафта пойтахтда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев эртага мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказади. 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, ушбу ҳафтада тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда маҳаллий саноат лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор ҳам режага киритилган.

«Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партияси давлат рўйхатидан ўтказилмади — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди. Вазирлик аризалар ва илова ҳужжатлари тегишли қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинганлигини таъкидлади. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг фуқаро имзоси талаб қилинса, «Ҳақиқат ва тараққиёт» партияси 9,8 минг имзо йиғган.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хитой-ўзбек вакцинаси билан эмланди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Администрация ходимлари қаторида СOVID-19`га қарши эмланганини, жумладан, июннинг биринчи ҳафтасида хитой-ўзбек вакцинасининг илк компонентини қабул қилганини таъкидлади.

FlyArystan Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди.

«Июль охиригача кутишимиз керак». Шерзод Асадов — президент сайловига номзодлар эълон қилиниши ҳақида

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовдан Шавкат Мирзиёев такроран ўз номзодини президентликка қўйиши ва бу борадаги қарори ҳақида давлат раҳбари қачон эълон қилишини сўрашди. Унинг сўзларига кўра, сайловолди жараёни июль охирида бошланади. «Номзодлар ким, қачон ўз номзодини илгари суришини билиш учун июль охиригача кутишимиз керак», — деди у.

Чирчиқ пединститути ўқитувчиси ОТМга киритиб қўйиш учун $6000 олаётганда ушланди

Тошкентда Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси икки фуқародан ушбу ОТМ ёки ТошДПУга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, 6000 доллар олаётганда ушланди.

ХМК Ўзбекистон кимё саноатини модернизация қилишга ёрдамлашади

Халқаро молия корпорацияси кимё саноатини модернизация қилиш ва ўғитлар ишлаб чиқаришда Ўзбекистонга кўмаклашади.