Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 871 027 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 702 209 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 053 637 нафарни, 3-босқич эмланганлар 115 181 нафарни ташкил қилди.

19 июнда Ўзбекистон бўйлаб 38 456 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 17 081 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 11 196, 3-босқич эмланганлар 10 179 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (339 615 доза), Наманган вилоятида (333 138 доза), Андижон вилоятида (327 141 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 415 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 19 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106 025 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 381 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 101 692 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3615 нафар бемор даволанмоқда.