«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда ёзги таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Самарқандча совуқ шўрва «Чалоп»


Жуда оддий, аммо, шу билан бирга, жуда мазали ва нордон Чалоп шўрваси сизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Ушбу таомни ёзги таомномангизга киритишингиз мумкин.

Сабзавот ва товуқли кабобчалар


Товуқ гўштидан қилинадиган кабобчаларни нафақат очиқ оловда, балки газ печида ҳам тайёрлаш мумкин. Бундай егулик жуда серсув ва тўйимли бўлиб пишади.

Aжабсанда


Aжабсанда ёки ажабсандали — кавказча машҳур таомлардан бири бўлиб, бунда сабзавотлар димлаб пиширилади. Ушбу таомнинг классик рецептига бақлажон, булғор қалампири, пиёз ва помидорлар киради.

Туркча рататуй


Қиймали рататуй — бу оддий таомнинг тўйимли варианти бўлиб, уни қийма ажойиб тарзда тўлдириб туради. Туркча рататуйни албатта тайёрлаб кўринг, айниқса ҳозир — сабзавотлар мавсумида.

Кук-си


Кук-си бу урва ва унга қўшиладиган бир неча хил аралашмалардан иборат бўлган яхна таом. Унга қўшимча қилиб бодрингли, карамли, помидорли ва гўштли салатлар солинади.

Окрошка


Ёзнинг жазирама кунларида баъзан иштаҳа умуман йўқолади. Шундай пайтда кўпчиликка севимли бўлган яхна шўрва -окрошка ас қотади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15