Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 832 571 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 685 128 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 042 441 нафарни, 3-босқич эмланганлар 105 002 нафарни ташкил қилди.

18 июнда Ўзбекистон бўйлаб 47 235 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 20 103 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 14 170, 3-босқич эмланганлар 12 962 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (335 758 доза), Наманган вилоятида (327 762 доза), Андижон вилоятида (322 959 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 391 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 18 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105 610 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 293 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 101 311 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча, шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 718 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволанмоқда.