Тошкент ҳайвонот ҳайвонот боғи жониворлари қатори янада тўлди. Жони ва Женни лақабли иккита саккиз ойлик оқ шерчалар ЖАР (Африка) дан олиб келинди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳайвонот боғи матбуот хизмати.

Оқ шер — бу шерларнинг алоҳида туркуми эмас, балки «лейкизм» номи остида маълум бўлган мутация натижасидир. Улар албинос эмаслар. Уларнинг кўзлари ва териси нормал тусда. Ранги кўзга ташланадиган бўлгани учун ёввойи табиат қўйнида яшаш улар учун жуда мураккаб масала ва бу ов қилишда ҳалақит беради. Улар бошқа йиртқичлар ва браконерларнинг ўлжасига осонгина айланишади. Бутун дунё бўйича уларнинг сони атиги 300 тага етади, шунинг ҳам катта қисми ҳайвонот боғларида.

«Бизнинг оқ шерчаларимиз эса волеримизга чиқариб юборилди. Момиқвойларимиз сони кўпайганидан биз жуда мамнунмиз. Бундай ноёб жониворларни асраб қолиш ва уларга ғамхўрлик қилиш эса биз учун катта шараф», — дейилади хабарда.

Фото